Бадиий гимнастикачимиз Екатерина Фетисова "Токио–2020" Олимпия ўйинларидаги чиқишини тугатди. Вакиламиз умумий ҳисобда 75.500 балл жамғарди.

Фарғоналик спортчимиз ҳалқада 19.800, тўпда 19.400, булавада 17.950, тасмада эса 18.350 балл тўплади. Шу тариқа Фетисова 26 иштирокчи орасида 24-натижани қайд этди.

Қайд этиш жоиз, Екатерина Фетисова Олимпия ўйинларига бир неча соат қолганида саломатлиги боис унда иштирок эта олмайдиган терма жамоамизнинг бошқа вакили Сабина Ташкенбаеванинг ўрнини эгаллаган эди, дейилади Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Екатерина Фетисова "Токио–2020" Олимпиадасидаги иштирокини якунлади