Японияда байдаркада эшкак эшиш бўйича лицензион Осиё чемпионати ўтказилмоқда ва унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.

Мусобақанинг 500 метр масофага кечган яккалик дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Екатерина Шубина кумуш медалга сазовор бўлди ва бу орқали «Париж-2024» Олимпиадасига йўл олди. Шу тариқа Ўзбекистон Олимпия делегацияси ҳисобидаги йўлланмалар сони 29 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича квалификацион Осиё чемпионатида Денис Онуфриев, Шаҳризода Мавлонова турли масофаларга яккаликда эшкак эшишда маррага иккинчи бўлиб, Элёржон Мамадалиев эса учинчи бўлиб етиб келди. Жуфтликлар орасидаги турли йўналишда Екатерина Шубина/Арина Танатмишева тандеми кумуш, Артур Гулиев/Владлен Денисов дуэти бронза медалига эга чиқди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Екатерина Шубина Олимпия йўлланмасини қўлга киритди