ФОТОРЕПОРТАЖ

Аҳолининг ер участкалари ва кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва унинг ҳуқуқий кафолатини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида “Маҳаллабай”, “Хонадонбай” ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.  

Давлат кадастрлари палатаси ходимлари алоқадор соҳа вакилларидан иборат ишчи гуруҳ   аҳолининг ер участкалари ва кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва унинг ҳуқуқий кафолатини таъминлаш мақсадида  “Маҳаллабай”, “Хонадонбай” ўрганиш ишларини олиб борди. Бугунда уй-жой, кучмас мулк объектларининг эгалик ҳуқуқига оид таҳлилий маълумотларга эга вилоят прокуратураси масъуллари томонидан ҳам  эҳтиёжманд оилаларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

[gallery-9981]

Таъкидлаш жоиз, мулкий ҳужжатга эгалик қилиш орқали ҳар ким қонуний ваколатидан фойдаланиш, ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиб фойдали келишувга эришиш имконига эга бўлади. Қолаверса, расмийлаштириб, давлат рўйхатидан ўтказилмаган ер участкаларида иссиқхона қуриш, уй-жойни кенгайтириш учун кредит ёки субсидия олишнинг имкони йўқ. Аҳолининг, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланишга қаратилган ташаббуслар натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят кадастр идораларига жами 4 минга яқин мурожаат келиб тушган. Шундан 1490 таси ижобий ҳал этилган, қолган 2600 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Махсус ишчи гуруҳларнинг ўрганишлари давомида 100 нафарга яқин фуқарога уларнинг уй-жойларини давлат рўйхатидан ўтказишда амалий ёрдам берилган.  

Хусусан, Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси Қизириқ туман филиали раҳбари C. Рустамов томонидан туманнинг Қорасув, Заробот ҳамда Такия маҳаллаларида яшовчи ногирон, “Темир дафтар”да турувчи эҳтиёжманд оилаларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд оилаларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди