Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида “Е-Уруғ” ахборот тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Ушбу платформа уруғлик етиштириш жараёнларини рақамлаштириш, бошқарувни соддалаштириш ва самарадорликни оширишга қаратилган.

Шу муносабат билан Хонқа туманида уруғлик етиштирувчи фермер хўжаликлари учун семинар ташкил этилди. Унда республика Уруғчиликни ривожлантириш маркази мутахассислари “Е-Уруғ” платформаси орқали жараёнларни автоматлаштириш ва шаффофликни таъминлаш бўйича маълумот берди.,

– “Е-Уруғ” платформаси уруғчилик соҳасида бошқарувни яхшилаш ва инновацион технологияларни жорий этиш учун муҳим қадамдир. – дейди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги рақамлаштириш бошқармаси бош мутахассиси: Азиз Ҳакимов. – У фермерларга рақамлаштирилган тизим орқали ишончли ва аниқ маълумотлар асосида қарор қабул қилиш имконини беради. Бундай ташаббуслар нафақат маҳаллий фермерлар, балки экспорт бозорлари учун ҳам Ўзбекистонни ишончли уруғлик етказиб берувчи сифатида шакллантиришга ёрдам беради.

[gallery-21757]

Семинарда фермерларга платформанинг “Танлов” функцияси бўйича тест натижалари тақдим этилди ва унинг афзалликлари тушунтирилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур ташаббус Ўзбекистонни халқаро уруғлик бозорида ишончли етказиб берувчи сифатида шакллантиришга хизмат қилади.

– “Е-Уруғ” биз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда. Бу тизим орқали уруғлик танлов жараёнлари шаффоф ва аниқ бўлади, – дейди Уруғчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари  Мадиёр Кўпалов. – Олдинлари тендерда қатнашиш учун 6-7 та вазирликларга бориб эшикма-эшик қоғоз кўтариб юрганмиз. Ҳатто коррупцион ҳолатларга ҳам дуч келганман. Бироқ мазкур платформа барча оворагарчилик ва сарсонгарчиликларга чек қўяди. Шу билан бирга ўзимизнинг камчиликларимизни ҳам ўз вақтида бартараф қилиб туриш имкониятини яратмоқда.  

Семинар иштирокчилари “Е-Уруғ” платформасининг афзалликларини амалиётда синаб кўриш имкониятига эга бўлди. Лойиҳа республика бўйлаб жорий этилиши режалаштирилган бўлиб, у уруғлик сифатини ошириш, етказиб бериш тизимини такомиллаштириш ва замонавий агротехнологияларни кенгроқ татбиқ этишга хизмат қилади.

Аҳмаджон Шокиров,  

Беҳзод Саидов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Е-Уруғ” ахборот тизими уруғчиликда янги даврни бошлайди