Ҳонг Конг мамлакати мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионати ўзининг қизғин палласига кирмоқда.

Мусобақанинг 70 килограммгача вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Шоҳиста Назарова Осиё чемпионатининг бронза медали соҳибига айланган бўлса, Муроджон Йўлдошев -73 кг. вазнда кумуш медаль билан тақдирланди. 

Бугун, 22 апрель куни Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси медаллар учун кураш олиб боради. Жумладан, -100 кг. вазнда Музаффарбек Тўрабоев илк турда Косуке Машияма (Япония) билан рақобатлашса, -78 кг. вазн тоифасида Ирисхон Қурбонбоева — Рёка Салинас (Филиппин) билан баҳсга киришади.  

Вазни 78 килограммдан оғир бўлган Рината Илматова биринчи даврада Акерке Рамазановага (Қозоғистон) қарши куч синашади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатида порламоқда