Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатида 10 та медалга сазовор бўлди
Хитойнинг Ордос шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида 19 та давлатдан келган 200 нафарга яқин дзюдочи ғолиблик учун беллашди.
Қувонарлиси, Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яккалик баҳсларида 1 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза, жами 10 та медаль жамғарди.

Мусобақанинг сўнгги кунида Алишер Юсупов жамоамиз ҳисобига олтин медаль келтирди.
Шунингдек, вакилларимиздан Лазиза Ҳайдарова, Сита Қадамбоева ва Ширинжон Йўлдошева кумуш, Хуршида Раззоқбердиева, Барчиной Қодирова, Умида Ниғматова, Самариддин Қўчқоров, Эрназар Сарсенбаев ва Музаффарбек Тўрабоев ўз вазнида бронза медалини қўлга киритди.
Эртага, 19 апрель куни қитъа биринчилиги доирасида аралаш жамоавий баҳслар ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА