Жорий йилнинг 26-28 март кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича «Катта Дубулға» туркумига кирувчи турнир ташкил этилади.
Илиас Илиадис мураббийлигидаги терма жамоамиз таркибидан 18 нафар спортчи жой олган. Булар:
Эркаклар
Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг)
Кемран Нуриллаев (-60 кг)
Сардор Нуриллаев (-66кг)
Муҳриддин Тиловов (-66 кг)
Обидхон Нўъмонов (-73 кг)
Муроджон Йўлдошев (-73 кг)
Суҳроб Турсунов (-81 кг)
Давлат Бобонов (-90 кг)
Шермуҳаммад Жандриев (-90 кг)
Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг)
Алишер Юсупов (+100 кг)
Шоҳруҳ Бахтиёров (+100 кг)
Аёллар
Халима Қурбонова (-48 кг)
Сита Кадамбаева (-52 кг)
Диёра Келдиёрова (-52 кг)
Фарангиз Хожиева (-63 кг)
Гулноза Матниязова (-70 кг)
Ирисхон Қурбонбоева (-78 кг).
Жароҳатлари сабаб Ҳикматуллоҳ Тўраев, Муҳаммадкарим Ҳуррамов ва Бекмурод Олтибоев таркибга киритилмади. Мураббийлар кетма-кет иккита турнирда шоҳсупага кўтарилган Шарофиддин Болтабоевга ҳам дам беришга қарор қилишди.