Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё дзюдочиларининг эътибори Тошкентга қаратилмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда олимпия спорт турлари ривожига алоҳида эътибор қаратилиши натижасида ютуқлар салмоғи ортди, халқаро спорт жамоатчилигининг эътибори бот-бот Ўзбекистонга қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 27 февраль-1 март кунлари пойтахтимиз Тошкентда дзюдо бўйича бўлиб ўтадиган “OTP Group Tashkent Grand Slam 2026” мусобақалари мазкур йўналишдаги саъйи-ҳаракатларни янги босқичга олиб чиқиш билан бирга жаҳон дзюдочилари учун "Лос-Анжелес-2028" Олимпия ўйинлари йўлида муҳим рейтинг очколарни жамғариш имкониятини тақдим этади.

Куни кеча Халқаро дзюдо федерацияси пойтахтимизда ўтадиган ушбу нуфузли мусобақада иштирок этадиган давлатлар ва жамоалар рўйхатини эълон қилди.

Унда келтирилишича, дунё дзюдосининг мухлису мутахассислари эътибор марказида бўладиган Тошкент татамисидаги муросасиз беллашувларда 41 мамлакатнинг 390 нафар маҳоратли спортчилари иштирок этиш талабномасини тақдим этган.

Мусобақаларда 222 нафар эркак ва 168 нафар хотин-қиз дзюдочилар уч кунлик баҳсларда совринли ўринларга ва рейтинг очколарига даъвогарлик қилади. Беллашувлар 7 та эркаклар, 7 та аёллар вазн тоифаларида бўлиб ўтади.

Хўш, чемпионатда энг кўп иштирокчи миллий терма жамоалар қайси давлат вакиллари бўлади?

Тақдим этилган талабномаларга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 56 нафар дзюдочи билан Тошкент баҳсларида иштирок этса, хорижий мамлакатлардан Хитой(26), Россия Федерацияси(22), Япония(22), Озарбайжон(20), Италия(18), Тожикистон(17), Бразилия (16), Ҳиндистон(16), Исроил(16) каби давлатлар энг катта таркиб билан “OTP Group Tashkent Grand Slam 2026” баҳсларида қатнашиш истагини билдирган.

Шунингдек, пойтахтимизда ўтадиган халқаро мусобақада Ирландия, Кипр, Чехия, Парагвай, Сербия, Швеция каби миллий терма жамоадан 1 нафардан дзюдочи билан иштирок этиш истагини билдирган.

Т.Рўзиев, ЎзА