14-16 июнь кунлари “Silk Road Samarkand” сайёҳлик марказида Дрифт бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.
Бу жуда катта шоу бўлиши кутилмоқда. Илк чемпионат Ўзбекистон Республикаси Миллий Автоспорт ва картинг федерацияси томонидан ташкил этилмоқда.
Дрифт йўлда тезлик ва траектория бурчагини сақлаган ҳолда имкон қадар мавжуд бошқариладиган тепалардан фойдаланиш билан тавсифланадиган автоспорт туридир. Мусобақалар қуруқ асфальт қопламали, бурилишлари жуда кўп бўлган йўлларда ўтказилади. Одатда бундай мусобақаларда орқа узатмали автомобиллардан фойдаланилади.
Дастлаб дрифт спорт тури сифатида Японияда пайдо бўлган. Дрифтинг ушбу мамлакатнинг бир нечта шаҳарларида бир вақтнинг ўзида ривожланишни бошлаганлиги сабабли унинг айнан қайси жойда пайдо бўлганини аниқлашнинг иложи йўқ. Дрифтнинг юзага келиш тарихида Ирохазака, Роккосан, Хаконе каби тоғ довонлари ва Наганодаги барча мавжуд тепаликлар маълум ва машҳур.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА