“Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (570-сон) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 10 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳри ҳамда Президентнинг ПФ-88-сон Фармонига мувофиқ тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган 15 та туман (шаҳар)да, 2026 йилнинг якунига қадар эса республиканинг барча ҳудудларида қуйидагилар амалга оширилади:

— барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига уланади. Ушбу платформа амалиётга жорий этилгунга қадар эса улар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизимига интеграция асосида уланади. Шу орқали "Электрон поликлиника", "Электрон шифохона", "Электрон тиббий карта" ва "Электрон рецепт" модуллари орқали маълумотлар реал вақт режимида алмашилади. Ушбу талаблар лицензия шартларининг ажралмас қисми сифатида белгиланади;

— рецепт асосида бериладиган дори воситаларини тайинлаш ва чакана сотишда зарур маълумотларни интеграция орқали мажбурий равишда "Электрон рецепт" модулига киритиш тартиби жорий этилади.

Қарор билан Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ушбу низом рецепт билан бериладиган дори воситаларини беморга электрон рецепт асосида тайинлаш, электрон рецепт орқали тайинланган дори воситаларини расмийлаштириш, электрон рецепт шакли ва ундаги маълумотларни "Электрон рецепт" модулига узатиш тартиби ва тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартибини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутади.

Қарорга кўра, 2025 йил 10 декабрдан бошлаб:

— Тошкент шаҳри ҳамда Президентнинг ПФ-88-сон Фармонига мувофиқ тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган 15 та туман (шаҳар)даги барча тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини беморларга тайинлашда дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи бўйича (агар мавжуд бўлса) электрон рецепт расмийлаштирилади (алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар сақловчи дори воситалари ҳамда реимбурсатция дастури билан боғлиқ жараёнлар бундан мустасно);

— беморларга тайинланган дори воситалари тўғрисидаги маълумот (халқаро патентланмаган ёки оригинал дори номи, кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги) электрон рецептга бевосита шифокор томонидан киритилади ҳамда электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқланади;

— тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарнинг мавжуд ахборот тизимларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига ва ахборот тизимига улаш ёки уларнинг сўровига асосан уларда вазирликнинг "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизими модуллари бепул ўрнатилади;

— тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизимига уланиш учун зарур моддий-техник базага, барқарор Интернет ва электр тармоғига эга бўлишлари шарт.

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

У.Қурбонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди