Маълумки, шу кунларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш, уларни маданий, маърифий ва спорт тадбирларига фаол жалб қилиш мақсадида "Долзарб 90 кун" лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида ёшларимиз таътилни фойдали машғулотлар билан ўтказмоқда.

"Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари учун ҳам мусобақа бўлиб ўтди.
Хусусан, сузиш мусобақасига "Янги олмачи" МФЙ, "Олмачи" МФЙ, "Буюк ипак йўли" МФЙ, "Элобод" МФЙ ёшлари ҳам жалб этилди.

Шунингдек, мусобақада спортчи ёшлар ҳамда Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган талабалар билан биргаликда, "Янги Ўзбекистон" университети талабалари қамраб олинди.
Мусобақа талабаларнинг академик ҳаётдан бўш вақтларини мароқли ўтказишга ёрдам бериш, маҳалла ва ҳамкор университетлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ва мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА