Айни кунларда мамлакатимизда жазирама ёзнинг чилла даври ҳукм сурмоқда. Бу дамда оромгоҳлар болажонлар билан файзли ва завқли бўлади.

Унутилмас хотираларга бой, мазмунли дам олиш даври саналган ёзги таътилни мароқли ўтказиш мақсадида Наманган вилоятидаги мавжуд тўққизта оромгоҳда ҳозирги кунда давом этаётган учинчи мавсумда 1 минг 416 нафар бола ҳордиқ чиқармоқда.   

Жумладан, Косонсой туманининг тоғ-адирликлари ён бағирда жойлашган, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти Наманган вилояти бошқармаси тасарруфидаги “Соҳил” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳозирги кунда 160 нафар бола беш гуруҳга бўлинган ҳолда дам олмоқда.

Департаментнинг вилоят бошқармаси, Касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши ҳамда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамкорлигида ташкил этилган пресс-турда марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар оромгоҳда “Долзарб 90 кун” доирасида амалга оширилаётган ишлар, дам олувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

– Учқўрғондан келдим, оромгоҳда биринчи маротаба дам оляпман, таассуротларим катта, – дейди қувонч билан тумандаги 36-мактабни 7-синфини тугатган Сурайё Абдуллаева. – Ҳар бир кунимиз қизиқарли ва завқли ўтмоқда. Тадбирлар бир-бирини такрорламайди. Тўрт маҳал иссиқ овқат, шинам ётоқхона, ажойиб кутубхона, сув ҳавзаси, барчаси бирдек ёқмоқда. Айниқса, оромгоҳ ҳовлисидаги “кубик-рубик” ўйини ўзига ром этмоқда. Буни ўйнаганингиз сари фикрлашингиз теранлашади, ақлингиз чархланади. 

Оромгоҳда “Янги Ўзбекистон оромгоҳларида 12 кун” дастури асосида ҳар бир боланинг кўнгилли ва мазмунли ҳордиқ чиқариши мақсадида турли хил қувноқ ўйинлар, маданий учрашувлар ўтказилмоқда. Қолаверса, кўнгилочар саҳна кўринишлари, оромгоҳга яқин манзиллар бўйлаб саёҳатлар ҳам маъқул келмоқда. Малакали устоз муаллимлар томонидан олиб борилаётган инглиз ва рус тиллари бўйича ўқув машғулотлари ҳамда бир қатор тўгаракларда болажонларнинг бўш вақтини унумли ташкил этишга хизмат қилмоқда. Ишлаб чиқилган кунлик тадбирлар режаси асосида, концерт дастурлари, “Заковат”, “Қувноқ стартлар” соғломлаштириш ўйинлари, “Мен севган эртак қаҳрамони” расмлар танлови, “Билимдон тадқиқотчилар” сингари маданий кечалар уюштирилмоқда.

– Бугунги кунда вилоятимиздаги соғломлаштириш оромгоҳларида барча шарт-шароитлар юксак савияда ташкил этилган. Эртамиз эгаларини ёзги дам олишларини кўнгилдагидек ўтказишлари учун алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш Департаменти Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Азамат Бобохонов. – Жорий йил ёз мавсумида оромгоҳларга жами бешта мавсум давомида 6 минг 520 нафар ёш қамраб олинади. Бошқарма тасарруфидаги барча ёзги дам олиш масканлари қайта жиҳозланиб, болаларга мўлжалланган ётоқхона, шинам ошхона, компьютер хонаси, бассейн, кичик футбол майдони ҳамда 20 мингдан зиёд китоб фондига эга бўлган кутубхоналар ўғил-қизларимизга беминнат хизмат қилади.

Маълумот ўрнида, ҳозирда Чуст туманидаги “Меҳржон” ва “Оби ҳаёт”, Норин туманидаги “Норин”, Поп туманидаги “Бинафша”, Янгиқўрғон туманидаги “Нанай” ва “Заркент”, Уйчи туманидаги “Умид ниҳоллари” болалар оромгоҳларида ҳам ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда болаларнинг саломатлиги, хавфсизлиги юзасидан барча зарурий чора-тадбирлар кўрилган.

[gallery-24378]

Вилоятнинг сўлим масканларидан бири саналган Поп туманидаги Чодак қишлоғида жойлашган “Офтобча” болалар дам олиш оромгоҳида эса айни пайтда кенг кўламдаги қурилиш ва қайта таъмирлаш  ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунга келиб ушбу масканда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси капитал қурилиш бошқармасининг “Касаба лойиҳа” буюртмасига асосан бунёдкорлик ишлари қизғин паллага кирган. Ҳар бир мавсумда икки юздан зиёд болажонларни ўз бағирга оладиган “Офтобча” келгусида ташриф буюрувчиларга “заррин нурлар”ни сочишда давом этади, албатта.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Долзарб 90 кун”: болажонларнинг ёзги таътили мароқли ўтмоқда