ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 15 май куни таълим тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини оширишга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масаласига алоҳида урғу берилган эди. Ушбу вазифалар ижроси доирасида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси бошлаб берилди.
[gallery-23973]
Лойиҳа доирасида Андижон вилоятида ҳам талаба-ёшларнинг ёзги таътил давридаги бўш вақтини самарали ташкил этиш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб турли маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, Андижон давлат техника институтида спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка, воркаут, соҳил волейболи, камондан ўқ отиш ва робототехника, тасвирий санъат йўналиши бўйича расмлар танлови бўлиб ўтди.
Мазкур беллашувларда барча факультетлар талабалари фаол иштирок этиб, ғолиблик учун баҳслашди. Ушбу лойиҳалар ёшлар орасида ижтимоий фаолликни ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА