Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ўқувчи-ёшлар, талабаларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш, уларни маданий, маърифий ва спорт тадбирларига фаол жалб қилиш мақсадида "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Мазкур лойиҳа асосида шу кунларда Ўзбекистон Миллий университетининг барча факультетларида ҳамда талабалар турар жойларида юзга яқин тадбирлар ўтказилиб, 9 минг нафардан зиёд талаба-ёшлар қамраб олинди. 

“Ватан бўйлаб саёҳат қил!”, “Ректор кубоги”, “Ёзги спорт ўйинлари”, “Киберспорт” онлайн спорт мусобақалари, концерт дастурлари, санъат кўргазмалари, адабиёт ва санъат кечалари, “Заковат” интеллектуал ўйинлари, “Китобхон ёз-2025” танловлари, “Кино кечаси” фильмлар намойишлари ҳамда “Театрларга ташриф кунлари” тадбирлари, “Бизнес марафон” мотивацион тренинглар талаба-ёшларга бир олам завқ бағишлади. Шунингдек, уларнинг тафаккури юксалишига, жамоат ишларида фаоллиги ошишига хизмат қилди. 

“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида Миллий университетда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда физика, турк тили, рассомчилик, компьютер саводхонлиги, шахмат-шашка, антропология ва этнология, шарқ тиллари тўгараклари, спорт секциялари фаолияти йўлга қўйилди. Бу билан университетга туташ ҳудудлардаги юзлаб ёшлар, мактаб ўқувчилари ва маҳалла аҳлига ҳам ушбу тўгаракларда қатнашиш имконияти яратилди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/61sebU59Xug" title="&quot;Dolzarb 90 kun&quot;: 9 ming nafardan ziyod talaba-yoshlar qamrab olindi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Т.Рўзиев, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Долзарб 90 кун": 9 минг нафардан зиёд талаба-ёшлар қамраб олинди (+видео)