Қатар ва Ўзбекистон муносабатида муҳим босқич ҳисобланмиш ўзаро тўғридан-тўғри ҳаво қатнови ва карго ташувини амалга ошириш, замонавий авиа хизмат соҳасида тажриба алмашиш каби масалалар Форс кўрфази ва Марказий Осиё ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Мунтазам рейс йўлга қўйилиши сайёҳлар оқимини тезлаштириб, асосан, қатарликларга бой маданий меросимизни ўрганиш, гўзал табиатимиздан баҳраманд бўлиш, Самарқанд, Бухоро ва бошқа қадимий шаҳарларимиздаги тарихий обидаларни томоша қилиш, Тошкент яқинидаги машҳур Амирсой тоғ курортида ҳордиқ чиқариш имконини беради. Қадим ва замонавий меъморчилик, гавжум бозор, ҳайратланарли табиат, хилма-хил пазандалик намунаси, жаҳон стандартига мос меҳмонхоналар билан Ўзбекистон ноёб саёҳат манзилини излаётган сайёҳлар учун жозибали ҳисобланади.

Шу билан бирга энди ўзбекистонлик сайёҳларнинг замонавий архитектураси, маданий ёдгорликлари, ҳашаматли иншоотлари билан машҳур Қатарга бориши осонлашади. Сайёҳлик алмашинуви икки мамлакат иқтисодиёти ўсишига сезиларли ҳисса қўшади ва энг муҳими, ўзаро маданий алмашинувни ривожлантиришга ёрдам беради.

Дарвоқе, ҳар икки давлат пойтахтида элчихона ташкил этилгани айни ташаббусни қўллаб-қувватлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этиб, туризмни ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали келишувлар изчил амалга оширилишини таъминлашга кўмаклашади.

“Qatar Airways” авиакомпанияси Тошкентга парвоз йўлга қўйиши арафасида мамлакатимизнинг Қатардаги элчиси Ашраф Ходжаев корхона бош ижрочи директори Бадр Муҳаммад Ал-Мийр билан учрашди. Мулоқот чоғида давлатларни боғлаб турадиган ҳаво қатнови жуда муҳимлиги қайд қилинди. Дастлаб ҳафтасига 4 марта, кейинчалик ҳар куни рейс қўйилиши таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ва Қатар давлати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлар аро битим асосида “Ўзавиация” агентлиги томонидан “Qatar Airways” компаниясига Доҳа – Тошкент – Доҳа йўналишида мунтазам парвоз амалга ошириш учун эксплуатацион рухсатнома берилган.

Йўловчиларга “Airbus-320”, “Airbus-321”, “Airbus-350”, “Boing-777” ва “Boing-787 ҳаво кемалари хизмат кўрсатади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Доҳа – Тошкент – Доҳа йўналишида мунтазам парвоз 2 июндан йўлга қўйилади