Ўзбекистоннинг Қатардаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ашраф Ходжаев “Qatar Airways” компанияси бош ижрочи директори Бадр Муҳаммад Ал-Мийр билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида давлатлараро тўғридан-тўғри ҳаво қатнови ва карго ташувини амалга ошириш, замонавий авиа хизмат соҳасида тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди. 

Бадр Муҳаммад Ал-Мийр Ўзбекистон ва Қатар ўртасида икки томонлама дўстона алоқа жадал ривожланаётганидан мамнунлигини таъкидлаб, ўзаро муносабатни шакллантиришда давлатларни боғлаб турадиган ҳаво қатнови жуда муҳимлигига эътибор қаратди. – Режамиз жиддий: дастлаб ҳафтасига 4 марта, кейинчалик кунлик тартибда рейс белгилаш ниятидамиз, – таъкидлади у.

Тўғридан-тўғри қатнов орқали ўзаро туристлар оқими тезлашиши, икки томонлама савдо кўлами кенгайиши ҳам урғуланди. Томонлар жорий йил 2 июнь куни Доха – Тошкент – Доха авиа рейслари йўлга қўйилиши муносабати билан тантанали очилиш маросимини ўтказишга келишдилар.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Доҳа – Тошкент ҳаво қатнови йўлга қўйилади