Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони, "Париж-2024" Олимпия ўйинлари ғолиби Диёра Келдиёрова Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Атлетлар комиссияси аъзолигига сайланди.

Маълумки, жорий йилнинг 13-19 июнь кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида катталар ўртасида ўтган жаҳон чемпионати доирасида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Атлетлар комиссияси аъзолиги учун номзодлар рўйхатини эълон қилган эди.

Турли қитъалардан 20 нафар дзюдочи номзоди мазкур комиссияга аъзолик учун илгари сурилди. Уларнинг 5 нафари қитъавий дзюдо конфедерациялари томонидан, 4 нафари IJF Ижроия қўмитаси томонидан таклиф этилган.

Овоз бериш натижаларига кўра, улар орасидан 9 нафари Халқаро дзюдо федерацияси Атлетлар комиссияси аъзолигига лойиқ кўрилди. Жанубий Африка Республикаси, Япония, Италия, Австралия, Куба, Косово, Чехия, Озарбайжон вакиллари орасида Ўзбекистон номидан ҳамюртимиз Диёра Келдиёрованинг борлиги эътиборли.

IJF Атлетлар комиссияси аъзолари янги ёзги Олимпия ўйинлари даври саналган 2025–2029 йиллар давомида иш олиб боради.

Яқин кунларда улар орасидан IJF Атлетлар комиссияси раиси сайланади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Диёра Келдиёрова IJF Атлетлар комиссияси аъзолигига сайланди