Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчихонаси мурожаати асосида “Diplomatic World” журнали ижрочи директори Б.Дитрих ва “Diplomatic World Institute” маркази менежери А.Туркстра билан учрашув бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси “Diplomatic World” раҳбарияти билан келишувга эришган. Унга кўра, 2021 йил сентябрда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган журналнинг махсус сони нашр қилинади.

Халқаро журнал сиёсат, дипломатия, бизнес, молия, санъат ва маданият соҳаларини кенг ёритиб келмоқда. Журнал Европанинг парламент аъзолари, Европа Иттифоқи раҳбарлари, ишбилармон доиралар, дипломатик корпус ва Брюсселда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотларга тарқатилади.

2020 йилда журналнинг Ўзбекистонга бағишланган махсус сони нашр этилган эди.

Журнал вакиллари, қолаверса, шу йил бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, сайлов қонунчилиги ва амалиёти ҳақида мақола чоп этишни ҳам эслатиб ўтди.

Учрашувда мамлакатимизнинг сайлов қонунчилиги ва амалиётидаги ўзгаришлар ҳақида сўз юритилди. Сайлов кодекси халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва меъёрларига мувофиқ шакллангани ва халқаро сайлов стандартларига мос келиши қайд этиб ўтилди.

Тадбирда, шунингдек,  сайловларга тайёргарлик давомида оммавий ахборот воситалари учун воқеаларни ёритиш, сайловда аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг иштирокини таъминлаш, сайлов комиссиялари ходимларини ўқитишга қаратилган тренинглар ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва сайловлар бўйича тажриба алмашиш мақсадида олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Томонлар ўзаро ҳамкорлик ва алоқалар мустаҳкамланишидан мамнун эканликларини билдирдилар.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Diplomatic World” журналида Ўзбекистон ва бўлажак сайловга оид мақола чоп этилади