АОКАда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова иштирокида брифинг ўтказилди.

Кейинги йилларда юртимизда фан ва техникага бўлган эътибор ошиб, ўзбек олимлари тадқиқотлар олиб боришлари учун барча имкониятлар яратиб берилди. Фанлар академияси таркибидаги институтларнинг аксарияти замонавий жиҳозлар билан таъминланган биноларга эга бўлди, олимларнинг маошлари оширилди. 

2024 йилнинг 6 ойида Фанлар академияси тизимидаги ташкилотларда 65 та докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди. 

Илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш мақсадида олий таълимдан кейинги таълим институтларига 19 та доктарант (DSc), 220 та таянч доктарант (PHD) ҳамда 100 нафар стажёр-тадқиқотчи қабул қилинди. 

Олимларимиз томонидан “Мактабгача таълим тарбиялувчилари учун зилзиладан ҳимояланишни ўргатувчи мультимедиали таълим ресурсларини яратиш” бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқилди. 

“Ўзбек халқи ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигининг 31-40 жилдлари нашрга тайёрланди ва нашриётга тақдим этилди. Шунингдек, Ботаника институти ва Ботаника боғи олимлари ҳамкорлигида Ботаника боғида янги биотехнология лабораторияси очилди. 

Академиянинг Қорақалпоқ табиий фанлар илмий тадқиқот институти олимлари словакиялик палеонтолог олимлар билан олиб борган илмий экспедициясида Оролбўйидан динозавр излари ва динозавр боласининг суякларини топишга муваффақ бўлди. 

Жорий йилнинг сентябрь ойида словакиялик олимлар ҳамкорлик меморандумига асосан яна Нукусга ташриф буюриши кутилмоқда. Биргаликда топилган динозавр суякларидан экспозиция ташкил этиш режалаштирилган. 

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Динозавр суякларидан экспозиция ташкил этилади 