Ҳукумат қарори билан “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Кўкрак нишони билан атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний - ижтимоий соҳадаги раҳбарлар, етук уламолар, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналарнинг вакиллари, хорижий арбоблар ҳамда олимлар тақдирланади.
Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам кўкрак нишони билан тақдирланиши мумкин.
Кўкрак нишони ҳар йили 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни арафасида тантанали тарзда топширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1 млн. 320 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
ЎзА