Тошкент вилоятининг Паркент туманида яшовчи, 1978 й.т., муқаддам судланган шахс боғдорчилик ва чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбарининг ишончига кириб, унга танишлари орқали “Ипак Йўли” акциядорлик инновацион тижорат банкининг Чилонзор туман филиалидан 3 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилишига ёрдам беришни ваъда қилади ва эвазига умумий кредит миқдорининг 10 фоизини беришини сўрайди.

ДХХ ходимларининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида фирибгар шахс сўралган пулни 28 минг АҚШ доллари эквивалентида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг Фарғона минтақавий инспекцияси мансабдор шахсларидан бири қум-шағал қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбарига “Марказий Фарғона” сув омбори атрофидаги қум барханларидан лицензиясиз фойдаланишига рухсат бериш ва юқори инспекциядан бўладиган текширувларни ҳал этиш эвазига 5,6 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур мансабдор шахс муқаддам ушбу мақсадларда 5 минг доллар олганлиги ҳам маълум бўлди.

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ҳокимлигининг мансабдор шахсларидан бири “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи фуқарога ҳокимлик балансида бўлган икки хонали уй ажратилишида ёрдам беришини айтиб, эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилади.

У сўралган пулни олган вақтида ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

<iframe width="1350" height="639" src="https://www.youtube.com/embed/JpXBTi-XTLo" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

ДХХ матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ Тошкент ва Фарғона вилоятларида фирибгарлик ҳолатларига чек қўйди (+видео)