ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1995 йил Тошкент вилоятида туғилган шахс абитуриентни юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Тошкент Давлат Юридик Университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, хизмати эвазига 18 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

Маълум бўлишича, ушбу шахс пулларни 1994 й.т. Тошкент давлат педагогика университетининг собиқ ўқитувчисига бериши керак бўлган ва тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур шахс ҳам пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.  

 Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда эса, 1983 йил Тошкент вилоятида туғилган, Тошкентдаги университетлардан бирининг кафедра мудири бошқа бир шахсдан унинг танишини юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 10 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ДХХ ҳамда Департамент ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.  

 ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда вилоятдаги институтлардан бирининг талабаси, 1993 й.т. шахс маҳаллий фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Талаба ушбу пулларни ўзи тахсил олаётган институтнинг сиртқи бўлими бош мутахассиси, 1989 й.т. шахсга бериши керак бўлган. Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, у ҳам 5 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.  

 Шунингдек, 1995 й.т., Намангандаги университетлардан бирининг магистранти 2500 АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқарони Қирғизистон Республикаси Баткен вилоятдаги университетлардан бирига Иқтисодиёт йўналишига ўқишга киритиб, 1-босқични тамомлаганлик ҳақидаги маълумотномани тайёрлатиб беришни ваъда қилади.  

ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс 2500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

<iframe width="1366" height="657" src="https://www.youtube.com/embed/b0uAzVsnz-w" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ бир қатор фирибгарлик ҳолатларига чек қўйди