Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ҳамда божхона бошқармаси ходимлари жалб қилинган ҳолда гиёҳвандлик моддалари савдосига қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир чоғида Ургут тумани яшовчи фуқаро – 1992 йилда туғилган Қ.А. Жиззах вилояти Бахмал туманида истиқомат қилувчи, 1983 йилда туғилган К.К.га 2 кило “опий” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда қўлга олинди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб Қ.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида 8 кило “опий” гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳолат бўйича юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА