Халқимизда “шаҳар бедарвоза эмас”, деб бежиз айтилмаган. Мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига айланма йўллар орқали кириб келадиган ҳар қандай товарларнинг кенг тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

Наманганда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўзи билан кўп миқдорда психотроп моддалар олиб кетаётган 33 ёшли шахс қўлга олинди.

Поп туманидаги “Наманган” мунтазам йўл-патруль хизмати масканида Наманган – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автомобил тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Машинада йўловчи сифатида кетаётган Тошкент шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Р. Ж. нинг ёнида 2 минг 237 дона “Регапен”, 400 дона “Селофен” ва 300 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Аниқланишича, Қирғизистон Республикаси фуқароси давлат чегарасидан айланма йўллар орқали Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани ҳудудига ўтказиб берган ушбу дори воситалари Тошкент шаҳрида сотилиши режалаштирилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ Наманганда психотроп моддаларнинг ноқонуний айланма савдосига чек қўйди