Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Деҳқонобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Аниқланишича, ўзаро йиғинлар вақтида улар “Жиҳодчилар” оқими ғоялари йўғрилган аудио-видео кўринишдаги материалларни тинглаб, томоша қилишган ҳамда ҳижрат ва жиҳод қилишга хайрихоҳлик билдиришган.

Гуруҳнинг 1969–1995 йиллар оралиғида туғилган 12 нафар аъзоси орасида маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ўрта мактаб ўқитувчиси, масжид имом-ноиби, якка тартибдаги тадбиркор ҳамда мавсумий ишчилар бор. 

Гуруҳ аъзоларининг яшаш манзиллари кўздан кечирилганда хотирасида диний мазмундаги аудио-видео материаллар мавжуд бўлган уяли алоқа воситалари ва флешкарталар, шунингдек, нашриёти кўрсатилмаган китоблар борлиги аниқланиб, экспертизадан ўтказиш учун расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ: “Жиҳодчилар” тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди