Бугунги кунда Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан терроризм ва экстремизмга қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Хизмат ходимларининг саъй-ҳаракати билан «Туркистон ислом ҳаракати» («ТИҲ») халқаро террористик ташкилоти аъзоси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўта оғир жиноятлар содир этганлиги сабабли 23 йилдан буён қидирувда бўлган «Ю.Ж.» хорижда ушланиб, мамлакатимизга олиб келинди.

1969 йил Тошкент вилоятида туғилган ушбу шахс 1998 йилнинг бошларида Россиянинг Чеченистон Республикасига бориб, иорданиялик Амир Хаттоб томонидан ташкил қилинган жангарилар лагерида махсус тайёргарликдан ўтади ва ўша йилнинг охирларида Афғонистондаги «ТИҲ» халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилади.  

1999 йилнинг январь ойида ташкилот етакчиларининг кўрсатмаси билан у айланма йўллар орқали Тошкент шаҳрига келиб, бадавлат одамларнинг уйларида босқинчиликларни амалга оширади ҳамда уларнинг пул ва қимматбаҳо буюмларини ўзлаштириб, Афғонистондаги «ТИҲ» етакчиларига юборади.

Мазкур шахс 1999 йилнинг 16 февраль ва 30 март кунлари Тошкент шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида ҳам иштирок этади.

Шунингдек, 1998-2006 йилларда хорижий давлатлардаги халқаро террористик ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда қатнашади.

Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Жиноят Кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига мувофиқ, ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайди.  

ДХХ матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ 23 йил қидирувда бўлган шахсни қўлга олди