Агарда 200 АҚШ доллари берса гўёки профилактика инспекторининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тасвирланган ушбу видеоёзувлар билан боғлиқ муаммони ҳал қилиб беришини билдиради.

ДХХ ходимларининг прокуратура ва ички ишлар органлари вакиллари билан Қарши шаҳрида ўтказган тезкор тадбири давомида фуқаро Фурқат Очилов фирибгарлик йўли билан Нишон тумани ички ишлар бўлими профилактика инспекторидан 200 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди.

Аниқланишича, Ф.Очилов профилактика инспекторига қўнғироқ қилиб, ўзини ДХХ ходими дея таништиради ва унга нисбатан Нишон туманидаги деҳқон бозори ҳамда туман хокимлиги олдидаги 2 та ҳолат бўйича видеоёзув борлигини айтиб, алдайди. Агарда 200 АҚШ доллари берса гўёки профилактика инспекторининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тасвирланган ушбу видеоёзувлар билан боғлиқ муаммони ҳал қилиб беришини билдиради.

Тезкор тадбир давомида Китоб туманида туғилган Ф.Очиловнинг ёнидан ДХХ Чегара қўшинларининг сохта гувоҳномаси ва бир нечта фуқароларнинг паспорт нусхалари ҳамда фотосуратлари топилди. Шунингдек, у вақтинчалик яшаб келган Нишон тумани «Улуғбек» МФЙдаги уйдан лейтенант унвонидаги ДХХнинг ҳарбий кийими ашёвий далил сифатида олинди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун унга нисбатан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари доирасида Ф.Очиловга сохта гувоҳномани ким тайёрлаб бергани ва ундан жабр кўрган яна бошқа фуқароларни ҳам аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сохта ДХХ ходими ушланди