Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ёшлар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг сиёсий билимларини ошириш мақсадида Самарқанд давлат Ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида “Депутат ва ёшлар” мавзусида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, филиал масъул ходимлари, халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партиянинг “Ёшлар қаноти” аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари М.Есенгелдиев,  Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали директорининг биринчи ўринбосари, халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгаши депутати Х.Абдижалиев бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг ўз ташаббусларини рўёбга чиқаришлари учун яратилган шароитлар, шунингдек, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишда партия ташкилотлари ва депутатлар томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда партиянинг ёшлар билан ишлаш йўналишида олиб борилаётган ишларга тўхталди.

[gallery-22158]

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш бўйича бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Шу нуқтаи назардан, тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнига кенг жалб қилиш, уларнинг ташаббуслари ва таклифларини олиш, ёшларнинг сиёсий кўникмаларини ривожлантириш, партия сафига жалб қилиш ва партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тушунтиришдан иборат.

Учрашувда шунингдек, бошланғич партия ташкилотлари депутатлик бирлашмаларининг асосий таянч бўғини сифатида сессия қарорларини, қонунчиликдаги янгиликларни, аввало, бошланғич партия ташкилотида муҳокама қилиш ва таклифлар олишни тажрибага айлантириш мақсадида партия электорати манфаатларига хизмат қиладиган масалалар “бошланғич партия ташкилоти – депутатлик гуруҳи – сессия” тизимида муҳокама қилинишини йўлга қўйиш бўйича қабул қилинган партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ижроия қўмитаси қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тушунчалар берилди. Тадбир давомида филиал ҳамда партия аъзоларининг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Гулзор ” маҳалла фуқаролар ҳудудида янги “Ветеринария” бошланғич партия ташкилоти очилди ва унинг раиси этиб филиалнинг ёшлар етакчиси Бердах Хўжабергенов сайланди.

Учрашув якунида партия сафига янги қабул қилинган ёшларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди