Ўзбекистон географик жойлашувига кўра, дунёда денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ва шу билан бирга, бутунлай денгизга чиқиш имконияти йўқ бошқа мамлакатлар билан ўралган икки давлатдан бири (Лихтенштейн билан бирга). Бу ҳолат транспорт изоляциясини енгиб ўтиш ва глобал иқтисодий жараёнларга тўлиқ жалб этиш воситаси сифатида рақамли ечимларнинг аҳамиятини бир неча бор оширади.

Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар (LLDCs) бўйича БМТ халқаро конференцияси тўғридан-тўғри денгизга чиқиш имкониятига эга бўлмаган мамлакатларни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро стратегияларни ишлаб чиқиш мақсадида БМТ шафелигида ҳар ўн йилда ўтказилади. Биринчи конференция 2003 йилда Олмаота шаҳрида (Қозоғистон) бўлиб ўтган ва Олмаота ҳаракат дастурига старт берилган. 2014 йилда эса Вена шаҳрида (Австрия) 10 йиллик Вена ҳаракат дастури қабул қилинган.

Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари О.Умаров БМТнинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи халқаро конференциясида иштирок этди.

Унда дунёнинг 32 та мамлакатидан 3000 дан ортиқ делегатлар қатнашди.

Конференция барқарор ривожланиш ва мамлакатларнинг рақамли трансформацияси масалалари бўйича ҳукуматлар, бизнес ва халқаро ҳамкорлар ўртасидаги мулоқот учун асосий майдон вазифасини ўтади.

Ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, хусусий сектор ва илмий доиралар вакиллари рақамли тўсиқларни бартараф этиш, трансчегаравий савдони тезлаштириш ва LLDCs мамлакатларининг глобал рақамли иқтисодиётда янада адолатли иштирокини таъминлашга қодир бўлган инклюзив рақамли экотизимларни шакллантириш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Рақамли инфратузилмани ривожлантириш, рақамли бозорларни интеграциялаш ва LLDCs мамлакатларининг институционал салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу ўринда Ўзбекистоннинг рақамли ривожланиш соҳасидаги ютуқларига назар ташлайдиган бўлсак, телекоммуникацияларга йиллик инвестициялар 1 миллиард доллардан ошади. Халқаро рейтингларда мамлакатимиз симли интернет бўйича 76-ўринга, мобиль интернет бўйича эса 71-ўринга кўтарилди. Электрон ҳукумат 770 дан ортиқ хизматларни қамраб олади, улардан ҳар куни 12 миллиондан ортиқ киши фойдаланади. Ўзбекистон глобал e-gov рейтингида 63-ўринни эгаллайди.

Юртимизда IT соҳасида 190 мингдан ортиқ мутахассис ишлайди. IT парк резидентлари сони 2900 дан ошди, 2025 йил охиригача хизматлар ҳажми 1 миллиард долларга етиши кутилмоқда. 600 дан ортиқ стартап ривожланмоқда. Сунъий интеллектга тайёргарлик рейтингида мамлакатимиз 70-ўринга кўтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотига кўра, сессиянинг барча иштирокчилари глобал иқтисодиётга киришда икки томонлама тўсиқларга дуч келадиган мамлакатлар учун рақамли ечимларнинг муҳимлигини таъкидладилар.

А.РУСТАМОВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган мамлакатлар салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда