ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманида янги сайёҳлик агентлиги - “Mazzali Travel” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.
Мазкур агентлик фаолият турига ички туризм йўналиши (Ўзбекистон Республикаси ичида туризм фаолияти), кириш туризми (Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларни жалб қилишга оид туризм фаолияти), чиқиш туризми (Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туризим фаолиятини, шу жумладан, тиббий ва таълим туризми)ни амалга ошириш киради.
[gallery-16081]
Сайёҳлик агентлигининг очилиш маросимида вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, соҳа ходимлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА