ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси олувчилар учун ихтисослашган янги инновацион имтиҳон маркази фаолияти йўлга қўйилди.
Давлатобод туманининг Юксалиш маҳалласи ҳудудида фаолият бошлаган мазкур марказ кунига ўртача 500 нафар кишига хизмат кўрсатиш имконига эга.

Марказ очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, секторлар раҳбарлари, соҳа вакиллари, нуронийлар иштирок этди.

Иштирокчилар марказда яратилган қулайлик ва имкониятлар билан яқиндан танишди. 

Бу ерда бўлажак ҳайдовчиларни имтиҳондан ўтказиш учун зарур барча шароит – замонавий жиҳозланган ўқув хоналаридан тортиб, автоматлаштирилган автодромгача мавжуд. 

Марказда ҳар бир номзодга якунланган босқичларни белгилаш учун фойдаланиладиган индивидуал QR-код берилади. Назарий имтиҳондан муваффақиятли ўтиш учун номзод 25 дақиқа ичида 20 та саволдан камида 18 тасига тўғри жавоб бериши керак.

[gallery-15837]

Амалий имтиҳон автодромда “A”, “B”, “C”, “D”, “BE”, “CE” ва “DE” тоифаларидаги транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Номзод автодром бўйлаб махсус тайёрланган машқларни бажариши керак. Агар номзод 99 дан кам жарима балларини тўпласа, амалий имтиҳон топширилган ҳисобланади. Амалий имтиҳон вақтида транспорт воситаси ичида фақат имтиҳон топширувчи бўлади ва барча қоидабузарликлар махсус датчиклар ва қурилмалар орқали автоматик тарзда қайд этилади.

Имтиҳон марказининг асосий мақсади йўллардаги хавфсизлик даражасини оширишдан иборат бўлиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун топшириладиган имтиҳонлар фақат ҳаққоний қабул қилинади.

Назария ва амалиёт бўйича қўшимча тайёргарликка муҳтож бўлган номзодлар учун марказда махсус экспресс-курслар ташкил этилади.

Имтиҳонларни муваффақиятли топширгандан сўнг, номзод ЙҲХБга тақдим этилиши керак бўлган сертификатни олади. ЙҲХБ маълумотлар базасида гувоҳнома текширилганидан сўнг, номзодга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси топширилади.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлатободда инновацион имтиҳон маркази иш бошлади