Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида янги имкониятлар жорий қилинади.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 24 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ яна бир неча кундан кейин давлат хизматлари янгича усулда кўрсатила бошланади.    

Яъни, 2024 йил 1 июлдан Mobile-ID тизимида фуқароларни идентификация қилиш уларнинг хоҳишига кўра ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини давлат хизматлари марказлари орқали расмийлаштириш жараёнида композит шаклда амалга оширилади.  

Аввал давлат рўйхатидан ўтказилган (давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) ва ҳозир ҳам амалда бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва бу ҳақда давлат реестридан кўчирма бериш бепул амалга оширилади.  

Нотурар жойларни бошқа шахсга ўтказишга оид битимларни расмийлаштириш томонлар давлат хизматлари марказига келган ва уларнинг шахси марказ ходими томонидан аниқлаштирилган ҳолда амалга оширилади ҳамда расмийлаштирилган битим бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр органларига юборилади.  

2024 йил якунига қадар эса давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади. Бунда, фуқаролар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди. Фуқаролар томонидан давлат хизматлари марказлари ҳамда нотариал идоралар орқали Mobile-ID тизимида идентификация ва қайта идентификациядан ўтиш бепул асосда амалга оширилади.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматларини кўрсатишда Face-ID тизими қачон жорий қилинади?