ФОТОРЕПОРТАЖ

Тез, осон ва қулай. Ҳеч муболағасиз ушбу таърифларни бугун жойлардаги Давлат хизматлари марказига нисбатан қўллаш мумкин. Энди эса ушбу сифатлар қаторига кўркам ва шинам деган тушунчалар ҳам қўшилмоқда.
Тошкент вилоятининг 200 мингдан ортиқ аҳолиси истиқомат қиладиган Зангиота туманидаги Давлат хизматлари маркази кунига 500 нафардан ортиқ фуқаро ва тадбиркорга 160 дан ортиқ давлат хизматларини кўрсатиш имконига эга.
Марказ орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 2021 йилда жами 61 минг 851 та давлат хизмати кўрсатилди. Кўрсатилган сайёр хизматлар сони эса 800 дан ортиқни ташкил этди. Кадастр паспортини шакллантириш, болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш, жисмоний ва юридик шахслар учун электрон рақамли имзо олиш, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш, фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга қўйиш каби давлат хизматларига талаб юқори бўлгани кузатилди.  

[gallery-5733]

Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб эса Давлат хизматлари маркази орқали фуқароларга ID картани расмийлаштириш бошланди.

Вилоятнинг Тошкент туманидаги Давлат хизматлари маркази ҳам ҳудуддаги 180 минг аҳолининг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш йўлида самарали фаолият юритмоқда. 

Давлат хизматлари марказининг ушбу замонавий биноси 2019 йилда фойдаланишга топширилган. Бу ерда фуқароларга тез, шаффоф ва қулай давлат хизматларини тақдим этиш учун барча шароит мужассам. 

Марказда юридик ва жисмоний шахсларга 2021 йилда 56 минг 461 та давлат хизматлари кўрсатилди. Олис ва чекка ҳудудларга чиққан ҳолда фуқароларнинг жами 700 дан ортиқ юмуши қаноатлантирилди. Сайёр хизматлар давомида жорий йил 1 январдан айрим давлат хизматларини кўрсатишда ундириладиган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўловлар миқдорларининг камайтирилганлиги ҳақида аҳолига ҳуқуқий тушунтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Давлат хизматлари кўрсатиш қамрови ва тезкорлигини ошириш борасидаги ушбу барча саъй-ҳаракатлар “Инсон қадри учун” тамойилининг амалдаги ифодасидир. 

Камола Юсупова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматлари кўрсатиш қамрови ва тезкорлигини ошириш борасидаги ислоҳотлар инсон қадри учун хизмат қилмоқда