“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳасида давлат хизмати соҳасини янада такомиллаштиришга эътибор қаратилган.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Психологик баҳолаш ва ижтимоий тадқиқотлар методологияси бошқармаси бош инспектори Сарвар Саидов шу йўналишда амалга оширилган ишлар ҳақида қуйидагиларни гапириб берди:    

– Замонавий ижтимоий-иқтисодий ва технологик ўзгаришлар давлат хизматчилари тайёргарлиги ва ривожланишида янги ёндашувларни жорий этишни талаб этмоқда. Зеро, рақамли технологияларнинг жорий этилиши ва давлат бошқаруви соҳасидаги янги чақириқлар шароитида бошқарув компетенциясини шакллантириш давлат органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг муҳим омилига айланди.  

Хусусан, катта маълумотлар (big data) ва автоматлаштирилган таҳлил тизимлари каби инновацион технологияларни жорий этиш кадрлар ресурсларини оптималлаштириш учун янги имкониятларни яратмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси замонавий ва самарали давлат бошқарув тизимини яратишга интилиб, халқаро тажрибани фаол жорий этмоқда ва давлат хизматчиларининг компетенциясини ривожлантиришнинг ўзига хос моделлари ишлаб чиқилмоқда.  

Бу жараёнда кадрлар тайёргарлигини ошириш сифати, компетенцияга асосланган ёндашувни жорий этиш ҳамда янги бошқарув ва касбий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларга марказий ўринни эгаллайди.  

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вазирликлар, идоралар ва ҳудудий бошқарув органлари билан ҳамкорликда, халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда давлат фуқаролик хизматчисининг компетенция моделини ишлаб чиқмоқда.  

Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 40 дан ортиқ маъруза ва кўрсатмалари, Ўзбекистон Республикасининг стратегик ривожланишига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинди. Шунингдек, компетенцияларни ишлаб чиқиш соҳасида тажрибага эга бўлган 14 хорижий мамлакат ва 5 халқаро ташкилотнинг тажрибаси ўрганилди.  

Мазкур компетенция моделини ишлаб чиқишда анкеталаштириш методикаси қўлланилди. Юқори ва ўрта бўғин раҳбарлари, вазир ўринбосарлари, департаментлар, бошқармалар ва бўлимлар раҳбарлари орасида 350 дан ортиқ раҳбардан анкета олинди. Шунингдек, вилоятлар ҳокимлари ўринбосарлари ва 50 дан ортиқ туман (шаҳар) ҳокимлари билан интервью ўтказилди.  

Таҳлил натижалари асосида давлат фуқаролик хизматчиларининг самарали фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган 10 та муҳим компетенциядан иборат модел ишлаб чиқилди.  

Улар қуйидагилардан иборат: лидерлик – жамоани руҳлантириш, йўналтириш ва қўллаб-қувватлаш қобилияти, умумий мақсадларга эришиш учун ҳамкорлик қилиш; натижага йўналтирилганлик – мақсадга эришиш йўлида аниқ натижани тушуниш, унга интилган ҳолда муваффақиятга эришиш учун қийинчиликларни енгиб ўтиш қобилияти; стратегик фикрлаш – вазиятни баҳолаш, нозик жиҳатларни сезиш, маълумотларни таҳлил қилиш, стандарт бўлмаган ечимларни топиш ва хулоса чиқариш қобилияти; мақсадларни белгилаш – аниқ мақсадларни белгилаш ва тушуниш, уларга эришиш учун аниқ режаларни ишлаб чиқиш қобилияти; муаммоларни ҳал қилиш – қийинчиликларга самарали ечим топиш, ноаниқ шароитларда ҳам мақсадларга эришиш қобилияти; ўзгаришларни бошқариш – янги шароитлар, технологиялар, жараёнлар ёки тузилмаларга мослашиш қобилияти; қарорлар қабул қилиш – мақсадлар, чекловлар, хавф-хатарлар ва зиддиятли нуқтаи-назарларни ҳисобга олган ҳолда ўз вақтида тўғри қарор қабул қилиш қобилияти; ўз-ўзини ривожлантириш – билим, кўникма, шахсий фазилатлар ва дунёқарашни фаол ва мақсадли равишда ривожлантириш қобилияти; ташаббускорлик – масъулиятни ўз зиммасига олиш, ғояларни таклиф қилиш ва мақсадларга эришиш учун амалий қадамларни ташлаш қобилияти; қатъиятлик – ишонч билан ва қатъият билан ҳаракат қилиш, эҳтимолий муаммолар ва хавфларни олдиндан кўра билиш қобилияти.  

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги қарори билан Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилди.

Унинг асосий мақсади замонавий технологиялар асосида раҳбар кадрларнинг фаолияти, билими ва кўникмаларини баҳолаш, натижаларни таҳлил қилиш ва бошқариш имкониятларини яратишдир.  

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 12 -моддасига кўра, давлат хизматчилари ўз касбий компетенциясини мунтазам ошириши шарт. Бу борада 2021 йилдан 2024 йилгача 415 дан ортиқ ўқув курси ва тренинглар ташкил этилди, уларда 166 мингдан зиёд давлат хизматчиси иштирок этди.  

2024 йил давомида Миллий кадрлар захирасига киритилган 1 минг 166 нафар номзод, Перспектив кадрлар захирасига киритилган 494 нафар номзод, вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларида ишлаётган 807 нафар тузилма раҳбарлари, ўрта ва қуйи бўғиннинг 1 минг 644 нафар раҳбари, кадрлар билан ишлаш учун масъул бўлган 363 нафар тузилма раҳбари, Халқ қабулхоналари тизимида ишлайдиган 464 нафар раҳбар, туман ва шаҳар ҳокимликларида фаолият юритаётган 1 минг 343 нафар мутахассис, ҳудудий ҳокимлик секторлари бўйича яқинда тайинланган 52 нафар раҳбар ва халқаро рейтинг ҳамда индекслар бўйича масъул, 51 нафар вазирлик ва идора ходими компетенциявий ёшдашувга асосланган малака ошириш курсларида ўқиди.  

Шунингдек, махсус тайёрлов дастурлари, жумладан, "Аёл раҳбарлар мактаби", "Ҳокимлар тайёрлов мактаби", "Маҳалла еттилиги" дастурлари ҳам амалга оширилмоқда. Ушбу дастурлар давлат хизматчиларининг профессионализми ва компетенциясини оширишга қаратилган.  

Ўзбекистонда халқаро ҳамкорлик асосида давлат фуқаролик хизмати сифатини оширишга қаратилган лойиҳалар халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. БМТ Тараққиёт дастурининг “Давлат хизматларини такомиллаштириш ва Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларида бошқарув даражасини ошириш” лойиҳаси; GIZнинг “Мос давлат бошқаруви” лойиҳаси, USAIDнинг “Ўзбекистонда маҳаллий давлат бошқарувини ривожлантириш” лойиҳаси шулар жумласидандир.  

Бундан ташқари, халқаро дастурлар доирасида Германия, Хитой, Туркия, Корея каби давлатларда мунтазам равишда хорижий стажировкалар ташкил этилмоқда.  

Давлат фуқаролик хизматчиларининг бошқарув компетенцияларини шакллантириш жараёнига замонавий ахборот технологиялари фаол жорий этилмоқда. Хусусан, давлат фуқаролик хизматчилари учун масофавий малака ошириш курслари ишлаб чиқилиб, жорий этилди.  

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда давлат хизматчилари компетенциясини ривожлантиришнинг самарали моделини жорий этиш давлат бошқаруви тизимида ислоҳотларни янада такомиллаштиришга замин яратади. Айнан ушбу йўналишда жорий йилда ҳам муҳим ишлар амалга оширилади. Зотан, Давлат дастури лойиҳасида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари, давлат улуши мавжуд тижорат банклари ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлик лавозимлари учун компетенция моделини ҳамда профессионал компетенцияларини баҳолаш тизимини жорий этиш кўзда тутилган.  

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматчилари компетенциясини ривожлантириш модели такомиллаштириб борилади