Давлат фуқаролик хизмати тизимини замон талаблари ва халқаро стандартлар асосида янгилаш, унинг самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда Президентимизнинг “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими Ойбек Сайидумаров фармон ижросига оид фикрлари билан ўртоқлашди: 

– Фармон доирасида давлат хизматини ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларидан бири – кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг яхлит тизими жорий этилади. Бу жараёнда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ўзаро ҳамкорликда ягона кластер сифатида иш олиб боради.

Эндиликда давлат хизматчиларининг касбий салоҳияти ва компетенцияларини баҳолаш, уларнинг шахсий портфолиосини шакллантириш, ривожланиши лозим бўлган билим ва кўникмаларини аниқлаб бериш тизимли равишда амалга оширилади. Шу билан бирга, миллий кадрлар захирасига киритилган давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлиги, уларни малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларига йўналтириш тизимли равишда амалга оширилади.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан давлат хизмати учун талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва йўналишлар бўйича эҳтиёжлар ўрганилади ҳамда ходимларни хориждаги илғор ташкилотларга стажировкага юбориш ҳам йўлга қўйилади. Қолаверса, истиқболли кадрларнинг хорижда билим ва касбий малакасини ошириш жараёнлари мувофиқлаштирилади.

Айтиш лозимки, фармон билан давлат хизматчиларининг хорижда ўқиши ва стажировка ўташи Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгиланди.

Шунингдек, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси профессионал янги авлод раҳбар кадрларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда уларни тармоқ ва соҳалар учун қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда «Ҳудудларни комплекс ривожлантириш», «Давлат бошқаруви», «Инсон ресурсларини ривожлантириш» ҳамда «Давлат сиёсати»  ва «Давлат молиясини бошқариш» каби магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни амалга оширади.

Давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари (институтлар)нинг раҳбарлик ва бошқарув йўналишларидаги таълим дастурлари илмий-услубий жиҳатдан таъминланади ва мувофиқлаштирилади.

Фармонга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари махсус “Давлат хизматига кириш” курсларини ўташлари мажбурий бўлади. Шунингдек, ҳар уч йилда бир маротаба малака ошириш курсларида қатнашиш талаб этилади. 

Давлат хизматчиларининг тегишли соҳа ва тармоқ бўйича билим ва кўникмалари, ҳужжатлар тайёрлаш, давлат тилида иш юритиш, раҳбарлик ва коммуникатив малакалари, замонавий ахборот технологиялари, қонунчилик янгиликлари, Ўзбекистон тарихи ҳамда хорижий тилларни билиш даражаси атрофлича баҳоланади.

Шу билан бирга, ҳар бир хизматчи учун шахсий касбий ривожланиш харитаси ишлаб чиқилади ва у асосида “юмшоқ” ҳамда “қаттиқ” кўникмаларни ривожлантириш бўйича махсус ўқув дастурлари ташкил этилади.

Фармон асосида давлат хизматчиларининг касбий компетенцияларини мунтазам оширишга оид махсус низом ҳам тасдиқланди. Бу эса, мамлакатимизда малакали, билимли ва замонавий талабларга жавоб берадиган давлат хизматчилари корпусини шакллантиришга хизмат қилади.

Шубҳасиз, ушбу муҳим ислоҳотлар Ўзбекистон давлат фуқаролик хизмати тизимини янги босқичга олиб чиқади ва фуқароларга янада самарали, тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш имконини яратади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини ошириш тизими замонавий стандартлар асосида йўлга қўйилади