Янги жорий этилаётган коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимида кетма-кет қониқарсиз баҳоланган давлат ташкилотлари раҳбарларига белгиланган тартибда интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан жорий этилаётган янги тизим ушбу йўналишда ўзига хос бурилиш ясаса ажаб эмас.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган мазкур қарор билан коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими дастлаб эксперимент тариқасида ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган 26 давлат ташкилоти фаолиятига, 2022 йил 1 июлдан бошлаб барча давлат ташкилотлари фаолиятига жорий этилади.

Маълумки, сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Давлат органлари ва ташкилотларига коррупцияга қарши курашиш бўйича қатор стандартларни ўз фаолиятига жорий этиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Бироқ, ушбу вазифаларни давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бажарилиш сифатига баҳо берувчи, мониторингини олиб борувчи тизим мавжуд эмас эди.

Қонунчиликдаги мазкур бўшлиққа барҳам бериш мақсадида қабул қилинган янги қарор билан рейтинг баҳолаш бешта йўналиш бўйича белгиланган индикаторлар асосида амалга оширилади.

Жумладан, давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги ва амалиётга татбиқ этилганлигига эътибор қаратилади.

Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги, давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз муносабатни кўрсатувчи хатти-ҳаракатларининг мавжудлиги ҳисобга олинади.

Ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги; коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли соҳа ёки тармоқ кесимида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларининг самарадорлиги кўриб чиқилади.

Рейтинг баҳолаш тизими, дастлаб эксперимент тариқасида ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган 26 та давлат ташкилотлари фаолиятига, 2022 йил 1 июлдан бошлаб барча давлат ташкилотлари фаолиятига жорий этилади.

Эътиборлиси, рейтинг баҳолаш “E-Anticor.uz” электрон платформаси орқали ташкил этилади. Бу эса рейтинг шакллантиришда тўлиқ объективлик ва шаффофликни таъминлайди.

Рейтинг баҳолаш ишларида фуқаролик жамияти институти вакилларининг иштироки ҳам назарда тутилмоқда. Хусусан, рейтинг баҳолаш натижаларининг холислигини текшириш мақсадида камида 30 фоизи фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат бўлган Рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи шакллантирилади.

Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, фаолият самарадорлиги “яхши”, “қониқарли” ва “қониқарсиз” тоифаларга ажратилади.

Бунда жараёнда фаолияти “яхши” деб баҳоланган давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги ижобий тажрибасини оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланади ва амалга оширилади.

“Қониқарли” деб баҳоланган давлат ташкилотларига уларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятини янада яхшилаш бўйича тавсиялар киритилади.

“Қониқарсиз” деб баҳоланган давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

Унинг ижроси юзасидан тегишли раҳбарларнинг ҳисоботларини ҳар чоракда Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг йиғилишларида эшитилади.

Кетма-кет икки йил давомида коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги “қониқарсиз” деб топилган давлат ташкилотлари раҳбарларига белгиланган тартибда интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилади.

Ушбу рейтинг баҳолаш бўйича миллий тизим давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашишга ягона ёндашувни шакллантириш, раҳбарларнинг ушбу йўналишдаги масъулиятини ошириш ва мамлакатнинг тегишли халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашга хизмат қилади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат ташкилотлари раҳбарлари коррупцияга қарши курашишда “яхши” баҳо олиши керак, бўлмаса...