Сифатли хизматни йўлга қўйиш, хизмат кўрсатиш сифатини халқаро стандартлар даражасига кўтариш ҳамда коррупцион хавфнинг олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича бутун дунёда бир қанча ҳаракатлар амалга ошириб келинади.

Бу йўналишлар бўйича халқаро ташкилотлар ташкил этилган ва улар томонидан дастурлар, стандартлар ишлаб чиқилган. Юртимизда ҳам мазкур йўналишларга халқаро стандартларни жорий қилиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Давлат кадастрлари палатаси марказий аппаратида консалтинг ташкилоти ҳамда Марказий аппарат мутасаддилари томонидан халқаро стандартлардан ISО 9001:2015 “Сифат менежменти тизими ва талаблар” мавзусида ҳамда ISО 37001:2016 “Коррупцияга қарши бошқарув тизимидан фойдаланиш бўйича талаблар ва кўрсатмалар” мавзуларида семинар ташкил этилди. 

Қайд этилишича, тизим ходимлари томонидан стандарт талабларга мувофиқ ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Давлат кадастрлари палатасида интеграциялашган бошқарув тизими жорий қилиниб, сертификатни қўлга киритиш орқали фуқароларга кўрсатиладиган хизматларнинг сифатини ошириш, муаммоли шикоятларни кескин камайтириш ҳамда коррупция ҳолатларининг олдини олишга эришиш кўзда тутилган. Ташкилотда ўтказилган ички ва ташқи аудит текширувларидан сўнг, Давлат кадастрлари палатаси ISО сертификациясидан муваффақиятли ўтди ҳамда сифат ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро стандартларга мувофиқлигини тасдиқлади.

Сертификатлаштириш текшируви натижаларига кўра, Давлат кадастрлари палатасига ISО 9001:2015 “Сифат менежменти тизими ва талаблар” ҳамда ISО 37001:2016 “Коррупцияга қарши бошқарув тизими. Фойдаланиш бўйича талаблар ва кўрсатмалар” стандартларига мувофиқ халқаро ва миллий сертификатлар тақдим этилди.

Эътиборли жиҳати, ушбу сертификатлар ташкилотга янада катта масъулият юклайди ҳамда фаолиятда сифат, самарадорлик, ҳалоллик ва шаффофликка содиқликни кўрсатади. Эндиликда Давлат кадастрлари палатасида тизим ходимлари томонидан стандарт талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳужжатлар бандлари бўйича фаолият тўлиқ йўлга қўйилади.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат кадастрлари палатаси коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро стандартларни қўлга киритди