Big Data, BI, AI технологияларини давлат фуқаролик хизмати соҳасига жорий этиш орқали маълумотларни йиғиш, тайёрлаш, самарали таҳлил қилиш каби вазифаларни автоматлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълумот берди:   

–Давлат фуқаролик хизматчиларининг шахсий “my.argos.uz” кабинети такомиллаштирилди. Давлат фуқаролик хизматчилари учун миллий кадрлар захирасига киритилган номзодларнинг ўз шахсий ривожланиш режасини шакллантириш ва таҳрирлаш имкони яратилди.   

Агентлик масъул ходими билан келишиш, ушбу режада белгиланган бандларнинг ижроси юзасидан маълумотлар киритиш ва уни мониторинг қилиб бориш мумкин.   

Миллий кадрлар захираси “zaxira.argos.uz” ахборот тизими ишлаб чиқилди ҳамда ушбу тизимни Давлат фуқаролик хизмати соҳасида инсон ресурсларини бошқариш “hrm.argos.uz” ахборот тизими билан интеграциялаш ишлари амалга оширилди.   

Унда инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари томонидан “hrm.argos.uz” ахборот тизими орқали миллий кадрлар захираси рўйхатига киритилиши учун номзодлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва Агентлик масъул ходимининг “zaxira.argos.uz” тизими орқали инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари томонидан киритилган маълумотлар асосида номзодларни саралаш имконияти мавжуд.   

Давлат фуқаролик хизмати соҳасида инсон ресурсларини бошқариш “hrm.argos.uz” ахборот тизимида масъуллар билан буйруқ лойиҳаларини келишиш имкониятлари жорий этилди. Ушбу ахборот тизими орқали ариза ва буйруқларни шакллантириш ҳамда “vacancy.argos.uz” портали билан интеграция жараёнлари якунланди.   

Шунингдек, “hrm.argos.uz” ахборот тизимининг ҳужжатлар бўлимида конструктор кўринишидаги меҳнат шартномалари модули ишлаб чиқилиб, унда меҳнат шартномаси тузилаётган ходимнинг иш жадвали, иш вақти ва кунларини белгилаш имкони яратилди.   

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат фуқаролик хизматига қандай янги технологиялар жорий қилинмоқда?