Шундай қилиб, қонунбузарлар бу қилмиши учун жами 7 миллион 805 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди.

Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Сариосиё туман инспекцияси давлат инспекторлари Сариосиё туманидаги Обизаранг дарёси қирғоғидан қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олаётган уч нафар фуқарони ушлади.

Ўзларига тегишли техникалар ёрдамида табиатга зарар етказган Ж.Зиёдуллаев, С.Насимов ва Р.Раҳмонов (исм-шарифлар ўзгартирилди)лар дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузгани аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисмига асосан Ж.Зиёдуллаевга 3 миллион 345 минг сўм, С.Насимов ва Р.Раҳмоновларнинг ҳар бирига 2 миллион 230 минг сўмдан жарима чораси қўлланилди. Шундай қилиб, қонунбузарлар бу қилмиши учун жами 7 миллион 805 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дарё ўзанига “тажовуз” қилган шахслар қўлга тушди