Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги қарорига асосан Марғилон шаҳридаги 6 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга имтиёзли уй-жойлар берилди.

Янги Марғилон шаҳарчасида янгитдан қад кўтарган 7 қаватли уйларнинг 2 ва 3 хонали хонадонлари калитини эгаларига тантанали топшириш маросимида шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов иштирок этиб, муҳтарам Юртбошимизнинг юксак эътибори ва ғамхўрликлари асосида бутун республикамизда бўлгани сингари Марғилон шаҳрида ҳам хотин-қизларга кўрсатилаётган меҳр ва мурувват, эзгу саъй-ҳаракатларни алоҳида эътироф этиб ўтди.

- Турмуш ўртоғим 2-гуруҳ ногирони, топган кунлик даромадим янги уй-жой қилиш тугул 3 нафар фарзандларимнинг озиқ-овқати, уст-бошини бутлашга ҳам етмаётган эди, - дейди янги уй соҳибларидан бири Одина Дарвешова. 

– Бугунги хурсандчилик онлари эса ўтган қийинчилик кунларнинг қировини эритиб юборди, ташкилотчиларга минг раҳмат! Энди оиламиз билан янгича қулай шарт-шароитлар, замонавий дизайн асосида қуриб битказилган кўркам уйнинг кўркида яшаймиз.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Даромадим янги уй-жой қилиш тугул фарзандларимнинг озиқ-овқати, уст-бошига ҳам етмаётган эди..."