Дания миллий почта оператори “Post Nord” рақамлаштиришга ўтиш жараёнида қоғоз хат етказиб берилишини бутунлай чекламоқчи. Бу ҳақда DR телерадиокомпанияси хабар тарқатган.

“Post Nord” ушбу мамлакатнинг 401 йиллик тарихга эга миллий почта хизмати саналади. Энди мазкур муассаса асосий эътиборни мактуб эмас, жўнатма етказиб беришга қаратмоқчи.

Баёнотда оператор хат юбориш хизматига талаб пасайганини қайд этган.  2000 йил компания 1,5 миллиард хатни манзилга етказган. Ҳозир эса бу рақам атиги 100 миллионни ташкил этади. Зеро, аксар данияликлар рақамли алоқага ўтган.

Қиролликда бундан буён қоғозга ёзилган мактубни эгасига етказиш фақат хусусий компания орқали амалга оширилади.

Дания бўйлаб барча почта қутилари олиб ташланади.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дания хат юбориш амалиётини тўхтатади