CNN: Трамп Ер юзидаги ҳар ўн бир кишидан бирига таҳдид қилмоқда
CNN таҳлилчилари фикрича, президентлик муддати бошлангандан бери Дональд Трамп таҳдид қилган ёки куч ишлатишни кўриб чиққан мамлакатлар рўйхатини кенгайтирди.
Рўйхатда 15 давлат бор. Бу назарий жиҳатдан ҳар 13 мамлакатдан бири ёки сайёрадаги тахминан ҳар ўн бир кишидан бири АҚШнинг турли шаклдаги босимига дучор бўлишини англатади.
Америка фаолияти, жумладан, иддао ва ҳарбий амалиёт, бир неча қитъадаги мамлакатларга таъсир кўрсатаётгани ҳақида хабарлар мавжуд. Баъзи ҳолларда бу тўғридан-тўғри зарбалар ва куч ишлатиш имконияти назарда тутилган сиёсий баёнотлар кўринишида намоён бўлмоқда.
Таъсир остидаги мамлакатлар, жумладан Канада, Мексика, Куба, Панама, Дания, Колумбия ва Ўмон алоҳида тилга олинади. Шунингдек, АҚШ ҳозир Эрон, Ироқ, Сурия, Сомали, Нигерия, Яман ва Венесуэла каби кўплаб давлатларда амалиёт ўтказгани ёки ўтказаётгани таъкидланган.
Мутахассислар айни ёндашувни “бошқариладиган, олдиндан айтиб бўлмайдиган” стратегиянинг бир қисми сифатида таърифлайдилар. Бунда қўпол иддао рақибга босим ўтказиш воситаси сифатида ишлатилади.
С.Раҳимов, ЎзА