Франциянинг “CMA CGM Air Cargo” транспорт-логистика корхонаси бугундан Чженчжоу – Навоий – Париж йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширди. Биринчи самолёт маҳаллий вақт билан эрта тонг 6:27 да Ўзбекистоннинг навқирон шаҳрига қўнди.

Авиация анъанасига кўра, юк ташувчи учоқ ёйсимон сунъий фаввора шаклидаги сув пуркамаси билан кутиб олинди.

Дастурга мувофиқ, Чженчжоудан Парижга йўл олган рейс учун Навоий аэропорти техник бекат вазифасини ўтайди. Ҳозирча мазкур йўналиш бўйлаб “Airbus A350”да ҳафтасига 5 марта ҳаво сафари амалга оширилади.

Қароргоҳи Парижда жойлашган машҳур “CMA CGM Air Cargo” француз авиакомпанияси 2021 йил “CMA CGM” транспорт гуруҳи авиация шўъбаси шаклида ташкил этилган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“CMA CGM Air Cargo” Навоийга мунтазам парвоз йўлга қўйди