Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Қибрай тумани «Чингелди» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида қизил рангдаги сув оқизилаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Экопартия Тошкент вилоят Кенгаши, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, «Тошкент сув таъминот» МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими мутахассислари томонидан ўрганиш олиб борилди.

Ўрганиш давомида аниқланишича, Чирчиқ дарёси Чингелди ҳудудидан ўтган қисмига Чирчиқ сув тозалаш иншоотидан келиб қуйилаётган қайта ишланган оқава сув массаси ташланмоқда. Сувнинг ташқи кўринишида, рангида кимёвий моддалар мавжуд экани яққол намоён бўлмоқда.

Мутахассислар фикрига кўра, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Қибрай тумани ҳудудларида жойлашган саноат корхоналари томонидан мазкур оқава сув тизимига меъёридан ортиқ кимёвий моддалар оқизилаётгани, ушбу корхоналарда замонавий локал тозалаш иншоотларининг мавжуд эмаслиги сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси саноат корхоналарида оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ҳамда янгиларини қуриш чораларини кўришга, сув тозалаш иншоотлари самарадорлигини ошириш, очиқ сув ҳавзаларига ташланаётган сув сифатини меъёрлар даражасида бўлишини таъминлашга чақиради.

Айни пайтда мутахассислар томонидан сувдан лаборатория таҳлил учун пробалар олинди, ўрганиш давом этмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чирчиқ дарёсида қизил рангдаги сув оқизилаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан баёнот