Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм каналида 7 июль куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи билан “Атроф-муҳит озодалигига ким жавобгар?” мавзусида ўтказилган овозли чатнинг матн ҳамда видео ҳаволасини тақдим этамиз.

Мавзу юзасидан кузатувчиларнинг саволларига Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Умаржон Абдуллаев жавоб берди.  

— Фақатгина шаҳар билан чекланиб қолмасдан қишлоқ жойларида ҳам чиқинди ташлайдиган яшиклар ташкил этишнинг имкони борми? 

— Ҳали инфратузилма объектларимиз республикамизнинг барча худудларини тўлиқ қамраб олмаган. 2017 йилдан қўмитага бу соҳа берилиб, давлат бюджетидан пуллар ажратилиш бошланган бўлса, дастлаб Тошкент шаҳри ва марказий шаҳарлар ҳамда вилоят марказларида инфратузилма объектлари яратиш бошланган. Босқичма-босқич вилоят, туман ҳудудлари, қишлоқ аҳоли пунктларига ҳам махсус техника воситаларини етказиш, чиқинди йиғиш майдонларини қуриш, контейнер етказиб бериш ишлари амалга ошириляпти.  

90 фоиз аҳоли пунктларига чиқинди ташувчи техникалар киритамиз.  Бу дегани пойтахтга ёки вилоят марказларига ўхшаб, ҳафтасига икки марта чиқинди ташувчи машиналар киради, дегани эмас. Тўғрисини айтишимиз керак, шундай аҳоли пунктлари ҳам борки, техника етишмовчилиги сабабли  ҳафтасига бир ёки икки ҳафтада бир марта чиқинди ташувчи техника киради.  Чиқинди ташувчи техника умуман етиб бормаган ҳудудларимиз ҳам бор. Бу пул маблағлари билан боғлиқ масала ҳисоблангани учун босқичма-босқич  масалани ҳал этиш чоралари кўриляпти.  

Бу йил Осиё тараққиёт банки лойиҳаси доирасида узоқ муддатли имтиёзли кредит эвазига 300 та чиқинди ташувчи махсус техника олишни режалаштиряпмиз. Бу айнан узоқдаги аҳоли пунктлари учун мўлжалланган. Ҳудудларимизда 7 кубали техника хизмат кўрсатаётган бўлса, энди 12 кубали техника хизмат кўрсатиши кўзда тутилган. 6 мингта 1.100 литрли катта ҳажмли контейнерларни харид қилишимиз керак. 

Муаззам Шералиева, Андижон вилояти Балиқчи тумани “Яккатол” МФЙ. 

—  Мен қишлоқда яшайман. 8-9 ойдан бери кўчамизга чиқинди йиғиб кетадиган машина келгани йўқ. Куни кеча келиб, қарздор эканлигимизни айтди. Чиқинди машинаси келмаган кунлар учун ҳам биз пул тўлашга мажбурмизми? 

— Бизга шунга ўхшаш мурожаатлар жуда кўп келиб тушади. Кузатувчининг манзилларини ёзиб олдик.  Бу ҳудудда ҳозирги кунда хусусий тадбиркор томонидан давлат-шерикчилик асосида хизмат кўрсатилади. Лекин назорат Экология қўмитасида. Биз бу ҳолатни индивидуал ўрганамиз. Мутахассислар жойига чиқиб МФЙ, санитар марказ мутахассислари билан биргаликда ҳолатни ўрганади. Агар ҳақиқатан ҳам махсус техника келмаган бўлса, буларга чиқиндини олиб кетиш учун пулни тўлатиш нотўғри. Биз санитар тозалаш корхонасига қарздорликни узиш талабини қўямиз ва техниканинг иш графигини йўлга қўямиз.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/1eW9VIhM24M" title="ЧИҚИНДИ МАШИНАСИ КЕЛМАГАН КУНЛАР УЧУН ҲАМ ПУЛ ТЎЛАНАДИМИ?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова,  
Ё.Мелибоев (видео) ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Чиқинди машинаси келмаган кунлар учун ҳам пул тўлашга мажбурмизми?”