Чим устида хоккей: Ўзбекистон кубоги қайси жамоаларга насиб этди?
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” спорт майдонида чим устида хоккей бўйича U-21 ёшлар ва қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги баҳсларида 14 та жамоа бош соврин учун кураш олиб борди.
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 252 нафар хоккейчи-ёшлар ўртасида кечган ўйинлар натижасида терма жамоага муносиб номзод спортчилар сараланди.

Беш кунлик ўйинлар сарҳисобига кўра, ўғил болалар жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги Андижон вакилларига, қизлар жамоалари ўртасида эса Тошкент вилояти-1 хоккейчиларига насиб этди.
Ўғил болалар жамоалари орасида кумуш ва бронза медалларига Наманган ва Самарқанд, қизлар мусобақасида Бухоро ва Андижон жамоалари эгалик қилди.
Тўлқин Рўзиев,
ЎзА