Чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди
Андижонда чим устида хоккей бўйича ўсмирлар ўртасида U-16 ёш тоифасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Ўсмирлар ўртасида чим устида хоккей бўйича иқтидорли спортчиларни саралаш ҳамда уларнинг маҳоратини ошириш мақсадида Андижон шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” ўйингоҳида ўтказилган мамлакат кубоги ўйинларида 8 та жамоа иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб борди.


Қизғин ва муросасиз баҳслар асосида ўтган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, “Андижон-2” жамоаси барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.



Иккинчи ўрин “Андижон-1”, учинчи ўрин эса “Наманган-2” жамоаларига насиб этди. Мусобақа якунида ташкилотчилар томонидан ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда тақдирланди.
Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари