Буюк Британия ҳукумати парламент майдонидаги Уинстон Черчилль ҳайкали устига чиқиш жиноят ҳисобланишини маълум қилди, деб ёзди BBC.

Айни ҳуқуқбузарликни содир этган шахс Қиролликнинг Иккинчи жаҳон уруши давридаги етакчисини таҳқирлаганлиги учун уч ойгача қамоқ жазоси ва 1000 фунт стерлинг миқдорида жарима билан жазоланиши мумкин.

Черчилль ҳайкали расман Британиянинг уруш даври ёдгорлиги сифатида таснифланмаган, бироқ ички ишлар вазири Иветте Купер махсус ёдгорликлар рўйхатига қўшиш режалаштирилаётганини айтди. Мазкур таклиф ҳозир парламентда кўриб чиқилаётган “Жиноят ва полиция тўғрисида”ги қонун лойиҳасида мавжуд. Бош вазир Кир Стармер ташаббусни қўллаб-қувватларкан, шундай деди:

– Сэр Уинстон Черчилль мамлакатимизнинг энг буюк қаҳрамонлари чўққисида турибди. У ҳар бир Бош вазир учун илҳом манбаидир.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Черчилль ҳайкалига тегинганлар қамалади