Фарғона вилояти Риштон туманидан Сўхга борувчи Қирғизистон орқали ўтувчи йўлнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Эндиликда икки давлатдаги чегара ўтказиш масканлари барча фуқаролар ҳамда енгил автомашиналар ҳаракатланишлари учун очиқ.

“Риштон” божхона чегара постининг очилиши катта шодиёнага айланди. Чегара мажмуасида Қирғизистондан ташриф буюрган меҳмонлар кенг жамоатчилик ҳамда ёшлар вакиллари иштирокида карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.

Тадбирда сўз олган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда Боткен вилояти губернатори Омурбек Сувоналиев ва бошқалар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида бошқа соҳалардаги алоқалар кенгайиб бораётгани, хусусан, чегараолди ҳудудларнинг ҳамкорлиги тобора фаоллашаётганини таъкидлашди.

– Бугун икки халқ учун катта шодиёна, – дейди вилоят раҳбари. – Қарийб ўн йилдан буён берк бўлган чегара постларимизнинг очилиши ҳақиқатдан ҳам муҳим воқеадир. Халқларимизнинг дўстлиги абадий бўлсин.

Дарҳақиқат, барча чегара постларнинг очилгани халқимиз дилидаги иш бўлди. Барча учун божхона чегара постининг очилганлиги ҳақидаги хушхабарни икки қардош халқ катта хурсандчилик билан кутиб олди.  

[gallery-1858]

М. Сулаймонов,  

М. Қодиров(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чегара постлари иш бошлаб, Риштон – Сўх йўли очилди