Аввал хабар берганимиздек, “Чарм тўп-2019” футбол мусобақасининг финал босқичи 25-28 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Мусобақанинг финал ўйинида иштирок этиш учун жамоалар пойтахтимизга етиб келишди. Жумладан, Тошкент Жанубий вокзалида меҳмонларни юқори савиядаги тайёргарлик билан кутиб олиш маросимлари ташкил этилди.

Бироз аввал “Миллий” стадионнинг анжуманлар залида “Чарм тўп-2019” футбол мусобақасининг финал босқичида иштирок этадиган жамоалар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида матбуот анжумани ҳамда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

photo_2019-08-24_19-30-12.jpg

Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари О.Касимов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Р.Эрматов, “Чарм тўп” мусобақалари орқали катта футболга кириб келган ўзбек футболининг ёрқин юлдузларидан бири, ҳозирда ЎФА қошидаги Фахрийлар кенгаши раисининг ўринбосари Тўлаган Исоқовлар иштирок этди.

Биз бежизга бу турнирни ўтказиш учун мамлакатимизнинг бош аренаси – “Бунёдкор” стадионини танламадик, - деди матбуот анжуманида сўз олган Ойбек Касимов. – “Чарм тўп” мусобақаси ҳаваскорлар ўртасида ўтказилади. Ҳаваскор даражадаги футболчиларга миллий терма жамоа аъзолари тўп тепган стадионда жавлон уриш – уларнинг орзулари ушалиши сари муҳим қадам вазифасини ўтаб беради. Ажаб эмаски, ушбу мусобақадаги иштирокидан кейин ҳаваскорларда ҳам катта футболчи бўлиш иштиёқи туғилса. Қолаверса, ўйинларни профессионал ҳакамлар, қайсики Суперлига, Про-лига баҳслари, қолаверса халқаро майдонларда ватанимиз номини улуғлаб келаётган рефериларимиз бошқаришади. Яна бир сирни очмоқчиман, финал ўйинини ҳозирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти сифатида фаолият олиб бораётган Равшан Эрматов бошқаради. Шундай экан, финалга чиққан жамоалар майдонда жаҳон рекордчиси билан ёнма ён ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлади. Ўйлайманки, бу ҳам ҳар бир иштирокчи жамоага қўшимча шижоат бағишлайди.

Charm to'p-vokzal (6).jpg

Қуръа натижалари қуйидагича кўриниш олди:

“А” гуруҳи

1. “Мухоман” (Хоразм)

2. “Шеробод” (Сурхондарё)

3. “Ғаллаорол” (Жиззах)

4. “Челачи” (Навоий)

“Б” гуруҳи

1. “Иқбол” (Тошкент.ш)

2. “Ўрикзор” (Самарқанд)

3. “Бахрин” (Фарғона)

4. “Еттигузар” (Сирдарё)

“С” гуруҳи

1. “Оққамиш” (Қашқадарё)

2. “Шодлик” (Тошкент.в)

3. “Неккеши” (Бухоро)

“Д” гуруҳи

1. “Дўстлик” (Қорақалпоғистон)

2. “Яккатут” (Андижон)

3. “Навкент” (Наманган)

Эслатиб ўтамиз, 25 августдан Республика босқичи бошланади. 28 август куни эса финал ўйини бўлиб ўтади.

Юртдошларимизни мамнуният ила ушбу мусобақага таклиф қилиб қоламиз. Марҳамат ташриф буюринг, севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг ва футбол байрамидан баҳраманд бўлинг.

Charm to'p-vokzal (4).jpg

Charm to'p-vokzal (3).jpg

Charm to'p-vokzal (2).jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Чарм тўп-2019”: Республика босқичига қуръа ташланди
Спорт
19:27 / 24:08:2019